Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги ёдгорликлар ва жойлар ҳақида биласизми ?

Ўзбек адабиётининг буюк намояндаларидан бири, олим ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур нафақат адабиётшунос олим, балким моҳир давлат бошқарувчиси и саркарда ҳам бўлган.
Sputnik
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1783 йил Андижонда таваллуд топган. Бобур ўз ҳаёти давомида 300дан ортиқ шеърий асарлар яратган. “Бобоурнома” – унинг энг монументал автобиографик асаридир.
Бобурнинг асл исмини биласизми - видео
Турли мамлакатларда унинг номи билан боғлиқ ёдгорликлар ва жойлар ҳақида — Sputnik Ўзбекистон фототасмасида танишинг.
1 / 7

Тошкентдаги “Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи”.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур нафақат адабиётшунос олим, балким моҳир давлат бошқарувчиси и саркарда ҳам бўлган. У асос солган давлат Ҳиндистонни 300 йил давомида бошқарган.

2 / 7

Тошкентда жойлашган Адиблар хиёбонидаги Бобур ҳайкали.

Бобоур ўз қўшинлари билан Самарқанд учун курашда мағлуб бўлганидан сўнг Афғонистонга кўчиб кетади ва Кобул ҳукмдори бўлади. Кейин у ерда Ҳиндистонга йўл олади ва у ерда Бобурийлар салтанатига асос солади.

3 / 7

Андижон шаҳридаги Бобур мемориал боғи ва уй-музейи.Боғ Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги муносабати билан 1993 йилда фойдаланишга топширилган. Боғда "Бобур ва жаҳон маданияти" музейи бор.

4 / 7

Бобур номидаги Тошкент Марказий экобоғи. Боғ 2017 йилда очилган. Унинг ҳудуди 12 гектардан иборат.

Бобур ўзбек тилида шеър ёзиш қоидаларига бағишланган “Аруз ҳақида” номли илмий-назарий иш ҳам ёзган. Ундан ташқари Бобур араб ҳарфларини ва турк тилига мослаштиришга ва соддалаштиришга уриниб янги алифбо – "Хатти Бобурий"ни (Бобур хати) яратади.

5 / 7

Қирғизистоннинг Сулаймон-Тоо Ўш тоғидаги кузатув майдони ва Бобурнинг уйи.

Уй ҳужра - мадрасадаги намоз учун мўлжалланган кичик хона. Шуниси эътиборга лойиқки, уни Бобурнинг ўзи қурган ва бу ҳақда XVI аср бошларида ўзининг машҳур "Бобурнома" автобиографик асарида ёзган.

6 / 7

Тож Маҳал - Ҳиндистондаги бобурийлар сулоласи даврига оид меъморий ёдгорлик. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг авлодлари Ҳиндистонда мақбаралар, қалъалар, шаҳарлар бунёд этган. Тож Маҳални ҳам Бобурнинг авлоди Шоҳ Жаҳон қурдирган.

7 / 7

Бобур 1560 йил 26 декабрь куни Аграда вафот этган. Бобурнинг қабри Кобул шаҳрида жойлашган. У ерда майдони 40 гектар бўлган “Бобур боғи” бор, қабр ушбу боғда жойлашган.