ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. “Россотрудничество” Россияга қарши баёнотлари туфайли Ўзбекистон Журналистика университети ректори Шерзод Қудратхўжа билан барча алоқаларни тўхтатди. Бу ҳақда “Россотрудничество” раҳбари Евгений Примаков маълум қилди.
Аввалроқ ректор маҳаллий блогер билан суҳбатда 60-йилларда зилзиладан кейин Тошкентни тиклаш учун келган ва қолган Ўзбекистон аҳолиси ва уларнинг ўзбек тилини билмайдиган оила аъзолари ўзларининг кимлиги – “босқинчи ёки аҳмоқ” эканини белгилаши керак деб айтди.
“Ишончим комилки, жаноб Қудратхўжа нафақат ўзи, балки яқинлари ҳам Россияда ўқиш, у билан фойдали бизнес юритиш, стажировкада қатнашиш ва бошқа имкониятларни қўлга кирита олмаса, ҳатто ўзи ёқтирмаган давлатга шунчаки ташриф буюра олмаса ҳам, хафа бўлмайди”, — деди “Россотрудничество” раҳбари Евгений Примаков.
Шу билан бирга, “Россотрудничество” раҳбари “Ўзбекистонда Қудратхўжаевнинг русофоб фикрлари машҳур эмаслигига”га эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, Тошкентдаги маданий марказ, рус уйи, маданий, таълим ва илмий алмашинувнинг кўплаб дастурлари, рус тили, санъатига бўлган талаб, Россия олий таълимининг Ўзбекистон аҳолиси учун жозибадорлиги шундан далолат беради.
Шу муносабат билан у республика масъул вакиллари “мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги амалда мавжуд дўстлик, иттифоқчиликдан келиб чиққан ҳолда” бу жирканч баёнотларга қўшилмасликларини билдиришларига ишонч билдирди.
"Ишончим комилки, Россияда таълим олишни истаган юзлаб ва минглаб ёшлар, мамлакатларимиз ўртасидаги ўсиб бораётган савдо айланмаси, туризм, дўстлик қадриятлари, ўзаро ёрдам, бизни бирлаштирган Улуғ Ватан урушининг тарихий хотираси, зилзиладан кейин Тошкентнинг қайта тикланиши, буларнинг барчаси ва яна кўп нарсаларулар ҳар дақиқада русофоб Қудратхўжаевнинг ота-онаси томонидан жуда ёмон тарбияланганлигини тасдиқлайди", — дея қайд этди у.