Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида визасиз сафар қилиш муддати узайтирилди

Икки давлат фуқаролари 15 кун муддатга рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида визасиз сафар қилиш муддати узайтирилди, дея хабар берди Ўзбекистон ИИВ.
Қайд этилишича, шу йилнинг 15 январидан Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқаролари кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ўзлари бўлиб турган давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилди.
Хабарда айтилишича, 1997 йил 18 июнда имзоланган Ўзбекистон ва Озарбайжон Ҳукуматлари ўртасидаги икки давлат фуқароларининг визасиз сафар қилишлари тўғрисидаги битимга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида баённома кучга кирди.
“Мазкур баённома 2023 йил 22 августда Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида имзоланиб, 2024 йил 15 январда кучга кирди”, — дейилади хабарда.
Ушбу ҳужжат икки республика фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.