Имконият йўқ. АҚШ Конгрессида Украина учун ёмон хабар айтилди

Конгрессмен Миллс: Украина ёрдам пакетини тасдиқлаш имконияти йўқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. АҚШ Конгресси аъзоси Кори Миллс "Newsmax" нашрига берган интервьюсида АҚШнинг Украинага ёрдами ҳақидаги қонун лойиҳасининг Вакиллар палатасида овоз бериш имконияти йўқлигини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Умид қиламанки, бу қонун лойиҳаси тугайди (Вакиллар палатасида - таҳрир). <...> Сенатнинг устувор йўналишлари биринчи навбатда Америка билан боғлиқ эмас. Улар ташқи чегараларни, шу жумладан, биз кўриб турганимиздек, коррупция ботқоғига ботган Украинани ҳимоя қилишга эътибор қаратмоқда”, — деб ғазабланди конгрессмен.
Миллсга кўра, Сенат Киев манфаатларини Вашингтондан устун қўймоқда, айни пайтда АҚШнинг жанубий чегараси миллионлаб муҳожирлар томонидан қамалда. Конгрессмен Америка муаммоларига эътибор қаратишга чақирди: кучли армия, чегара хавфсизлиги, иқтисодий ўсиш стратегиялари ва энергетика мустақиллиги ҳақида ўйлаш.
"Агар биз Украинани ҳимоя қилишга эътибор қаратсак, буни қила олмаймиз", — дея хулоса қилди Миллс.
Украина яқин ўн йилликларда қашшоқликдан чиқмайди — собиқ бош вазир