ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Украина ҳатто Ғарб давлатлари кўмагида ҳам Россияни жанг майдонида мағлуб эта олмайди. Бу ҳақда америкалик журналист Такер Карлсон сенатор Жеймс Дэвид Венс билан интервьюда маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Украина Россияга қарши урушда ғалаба қозона олмайди. Украина ҳарбийлари ҳатто Ғарбнинг юзлаб миллиард доллар ёрдами билан ҳам Россия ҳарбийларини Украина шарқидаги ҳудудлардан сиқиб чиқара олмайди", — деди у.
Карлсоннинг сўзларига кўра, Ғарб давлатларининг Киевни қўллаб-қувватлашда давом этиши "кўпроқ ҳалок бўлган украиналиклар" ва "Ғарб иқтисодиётининг янада таназзулга учрашига" олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, Такер Карлсон ўз веб-сайти ва турли платформаларда Россия етакчиси билан икки соатлик суҳбатни жойлаштирди. Эълон қилинганидан бери у Х ижтимоий тармоғида 170 миллиондан ортиқ, "YouTube"да эса ўн миллиондан ортиқ кўрилган.