Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари НАТОда ваҳима уйғотди — ОАВ

The Economist: Россия Қуролли Кучларининг муваффақиятли мудофааси НАТО стратегиясини ўзгартиришга мажбур қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Россия армиясининг Украинадаги муваффақиятли мудофааси НАТОни зудлик билан ўз стратегиясини қайта кўриб чиқишга ундади. Бу ҳақда РИА Новости The Economist нашрига таяниб хабар берди.
“Украинанинг жануби ва шарқидаги Россия мудофаа тузилмалари Иккинчи жаҳон урушидан бери Европадаги энг узун мудофаа тузилмаларига айланди”, — дейилади нашрда.
Мақолада таъкидланишича, бу НАТО аъзолари учун дилемма туғдиради. Улар ўзлари учун қулайроқ позицияларда тўқнашувга киришиб, ҳужум қилувчи кучларни кечиктиришга қаратилган эластик ҳимояни афзал кўришди.
“Бундай стратегия “НАТО ҳудудининг ҳар бир дюймини” ҳимоя қилиш тушунчасига мос келмайди”, — деб ёзади Economist.