Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси тайинланди — у ҳақида нималар маълум?

Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги қароргоҳи Дохада бўлган биринчи элчисидир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik.Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси тайинланди. Элчиси Ашраф Ходжаев Қатар пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар берди "Дунё" АА.
Дохага тайинланишидан олдин у Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Дипломат 43 ёшда. У Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон Миллий университети, Пекин университетини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди (PhD) илмий даражасига эга.
Ашраф Ходжаев
ТИВ тизимидаги фаолиятини 2005 йилда референт сифатида бошлаган. Ўтган йиллар давомда у вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Нью-Йорк шаҳридаги Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонасида ва Буюк Британиядаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган.
2018 йилдан эътиборан Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти бошқарма, бош бошқарма бошлиғи ва директори бўлиб фаолият олиб борган.
Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги қароргоҳи Дохада бўлган биринчи элчисидир.