Қиличбозлик: Жаҳон Кубогида ўзбекистонлик қиличбоз илк медални қўлга киритди

Зайнаб Дайибекова ўзбек қиличбозлигида яна бир янги саҳифа очди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Перудаги катталар ўртасидаги Жаҳон Кубогида ўзбекистонлик қиличбоз илк медални қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова Перуда ўтказилаётган Жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди.
У саралашдан муваффақиятли ўтди ва плей-оффда ҳам ишончли ҳаракат қилди. Дайибекова мусобақа давомида Болгария, Италия, Ҳиндистон, Япония вакилларини мағлубиятга учратди. Ярим финалда эса икки карра жаҳон чемпиони венгиралик Шугар Баттаига имкониятни бой бериб, мусобақани бронза медали билан якунлади.
Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова
"Бу катталар ўртасидаги Жаҳон Кубоги баҳсларида ўзбекистонлик қиличбозларнинг қўлга киритган илк медали бўлди", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Зайнаб Дайибекова ўзбек қиличбозлигида яна бир янги саҳифа очди.