Богдан Гуськов UFC’даги иккинчи жангида рақибини нокаутга учратди

Бу ўзбекистонлик жангичининг UFC’даги илк ғалабаси бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик Богдан Гуськов UFC’даги иккинчи жангида рақибини нокаутга учратди.
Лас-Вегасда (АҚШ) 11 февралга ўтар кечаси “UFC Fight Night 236” турнири бўлиб ўтди. Мусобақада дастлаб Ўзбекистон вакили Богдан Гуськов америкалик Зак Пауга билан учрашди.
UFC турнирида ўзбекистонлик Гуськов америкалик билан жанг қилади — қизиқарли маълумотлар
Гуськов биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди. Шу тариқа у UFCдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, промоушингдаги дебют жангида у Волкан Оздемирга ютқазиб қўйганди. Бу ўзбекистонлик жангичининг UFC’даги илк ғалабаси бўлди.