“Qatar Airways” Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди

Йўловчи рейслари ҳафтасига тўрт марта амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. "Qatar Airways" Доҳа — Тошкент — Доҳа йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan airports” "Qatar Airways"га асосланиб хабар берди.
Таъкидланишича, биринчи парвоз жорий йил 2 июнга белгиланган. Йўловчи рейслари ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.
“Биз учун бу даражадаги йирик авиакомпаниянинг Тошкент аэропортига парвоз қилиши жуда муҳим. Биз ҳар йили нафақат рейслар географиясини кенгайтириш, балки хорижий авиаташувчилар сонини кўпайтириш, бозорда соғлом рақобатни ривожлантириш ва шу билан бирга, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш устида иш олиб борамиз”, — дея таъкидлайди “Uzbekistan airports”.
"Qatar Airways" бош қароргоҳи Доҳада жойлашган Қатар миллий авиакомпанияси ҳисобланади. Авиакомпания дунё бўйлаб 170 дан ортиқ йўналишларга парвоз қилади. "Qatar Airways" кўплаб нуфузли мукофотларни қўлга киритган ва "Skytrax" томонидан етти марта "Дунёнинг энг яхши авиакомпанияси" деб топилган.
Қатар Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди