ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Суҳбатлардан бирида Владимир Путин Владимир Зеленскийга неонацистларни нега қўллаб-қувватлаши ҳақида савол берган, бу ҳақда Россия президенти америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида маълум қилди.
Путиннинг сўзларига кўра, у Зеленскийга икки халқ учун нацизмга қарши курашнинг умумий тарихи ҳақида эслатиб ўтган ва бу факт унга Украинадаги неонацистларни қўллаб-қувватлашга қандай имкон беришини сўраган. Россия президенти ҳурмат юзасидан Зеленский унга нима деб жавоб берганига аниқлик киритмасликни маъқул кўрди.
Путин Зеленскийни миллатчилардан қўрқиш ва Россияга қарши курашаётган ҳар кимдан фойдаланадиган АҚШ таъсирига мойил эканлигига ишонч билдирди. Путиннинг сўзларига кўра, айнан шу нарса Зеленскийни сайловолди ваъдаларидан воз кечишга ва жанговар ҳаракатлар тўхтатилишига умид қилган ўз халқини алдашга мажбур қилган.
Россия президенти америкалик журналистга яна нималар деди – Кремль сайтида ўқинг.