Путин Такер Карлсонга нима деди — энг муҳим фикрлар

Владимир Путиннинг америкалик таниқли журналист Такер Карлсонга берган интервьюси Твиттер (Х) платформасида бир неча соатда 90 миллиондан ортиқ кўрилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Россия президенти америкалик журналистга берган интервьюсида кўплаб масалалар бўйича ўз фикрини батафсил билдирди. Қуйида уларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз.

Россия Ғарбга дўстлик қўлини чўзганди

Совет Иттифоқи ва коммунистик тузум парчаланиб кетганидан сўнг, Россия капиталистик тизимга ўтди ва Ғарб давлатлари билан яқинлашишга умид қилганди.
Елцин ҳам Путин ҳам НАТОга қўшилиш учун имкон излашди ва бу масалада АҚШ президентига мурожаат қилишди, лекин - йўқ деган жавобни олишди.
Путин Европа, АҚШ ва Россия билан биргаликда Ҳаво мудофаа тизимини тузишни таклиф қилди ва бунга ҳам рад жавобини олди.
Устига устак, АҚШ ўз ракеталарини Россия чегаралига имкон қадар яқин жойлаштирди ва Россия бунга қарши жавоб чораси ўйлаб топишга мажбур бўлди ва ўйлаб топди ҳам. Бугунги кунда Россия гипертовушли ракеталар бўйича улкан устуворликка эришган.
АҚШ Марказий Разведка бошқармаси Кавказда сепаратист кучларни ва Россия ички мухолифатини очиқчасига қўллаб-қувватлади.

Ғарб Украинада давлат тўнтариши уюштирди

Янукович ҳокимиятни тинчлик билан тарк этишга рози бўлганига қарамасдан, Ғарб давлатлари 2014 йилда Майданда қонли давлат тўнтарилиши уюштирди. Кейин Қрим ва асосан руслар яшайдиган Донбасс учун тўғридан-тўғри таҳдидлар пайдо бўлди.
Давлат тўнтаришдан сўнг Ғарб ташаббуси билан Донбассда ҳарбий амалиёт бошлади. Украина самолётлари тинч аҳоли яшаётган шаҳар устига бомба ташлади.
Агар қонуний сайловлар ўтказилиб ушбу қонли воқеалар бўлмаганда, Россия, эҳтимол, аралашмаган бўларди.

НАТО кенгайди

СССР парчаланганидан сўнг Россия мустақил давлатлар чегараларини тан олган, бунга рози бўлган эди.
Лекин биз ҳеч қачон НАТОнинг кенгайишига, Украина ёки Грузия НАТО таркибида бўлишига рози бўлмаганмиз.
АҚШ ҳам СССР раҳбариятига "НАТО чегаралари бир дюйм ҳам Шарққа силжимайди" деган ваъдасини кейинчалик тан олмади. Бу ҳеч қаерда қоғозда ёзилмаган деб туриб олишди.
Биз ўнлаб йиллар давомида огоҳлантириб келдик: бундай қилманг, бундай қилманг, деб, лекин НАТО чегаралари биз томонга қараб 5 тўлқинда кенгайтирилди.

"Шимолий оқим"ни ким портлатди

Бу воқеада айбдорни топиш қийин эмас. Гумондор нафақат бундан манфаатдор балким бу иш қўлидан келадиган бўлиши керак. Ҳамма ҳам Болтиқ денгизи тубига тушиб, бу портлашни амалга ошира олмайди. Хўш, ушбу икки компонентни ким бир-бирига боғлаши мумкин. Ким ҳам манфаатдор ва бу ишни қила олади?
Шимолий оқимни ким портлатганини дунёда ҳамма тушуниб турибди.
Энг ажабланарлиси, бу ерда Германия ҳукуматининг қилаётган иши бизни таажжубга солмоқда. Газ қуврининг биттаси омон қолган, яна Польша ва Украина орқали ҳам газ олиш имконияти бор, лекин улар барча вентилларни ёпиб қўйиб уч баравар қимматига суюлтирилган газ сотиб олишмоқда. Менимча, улар ўз халқи манфаатлари йўлида қилмаяпти бу ишларни.

Россия ва Украина келажаги

Донбассни ҳимоя қилиш билан биз ўз халқимизни, ўз келажагимизни ҳимоя қилмоқдамиз.
Кимдир бу уруш туфайли Россия ва Украина бир умрлик душманга айланади деб ўйласа хато қилади.
Россия ва Украина эртами-кечми келишувга эришади, бизнинг халқлар яна бирлашади, чунки бизнинг динимиз, қалбимиз ягона.
Украинада рус православ черковига айнан шунинг учун ҳужумлар уюштирилмоқда, лекин ҳеч ким бизнинг руҳий бирлигимизни буза олмайди.