Россия президенти Владимир Путин америкалик журналист Такер Карлсоннинг "денцификация нима?" деган саволига қуйидагича жавоб берди.
"Тўғри Гитлер ўлиб кетган, лекин унинг иши бугун ҳам яшамоқда. Уруш йилларида яҳудийлар, рус ва полякларни ўлдирган кишилар ҳалиям тирик. Украинанинг амалдаги президенти Канада парламентида ана шундай сотқинлардан бири яқинда тик туриб олқишлади.
Устига устак, Зеленскийнинг ўзи ҳам яҳудий, унинг бобоси эса Иккинчи жаҳон урушида немисларга қарши курашган, қаҳрамон бўлган.
Биз бугун мана шу нацизмни қўллаб қувватлаётган, ҳаётда сақлаб қолишга уринаётганларни йўқ қилишимиз керак. Мана шу денацификация", - деб тушунтирди Россия президенти.