Ўзбекистонда ислом молияси қанчалик ривожланган — президент танлови ғолиби билан суҳбат

Рустам Раҳматов яқинда жамоаси билан “President Tech Award” танловида қатнашди ва ғолиблардан бирига айланди.
Sputnik
Рустам Раҳматовга кўра, Ўзбекистонда ислом молияси соҳаси сўнгги йилларда анча долзарб мавзуга айланиб улгурган. Маҳаллий банклар ҳалол молиявий маҳсулотларни халққа етказишни бошлашдан манфаатдор.
"Яқинда Марказий банк томонидан ислом банкчилиги, ислом молияси Ўзбекистон банкларида ҳам жорий этилиши ҳақидаги мавзу кўтарилган ва бу долзарб мавзу ҳисобланади. 2018 йилдан бери Ўзбекистондаги деярли барча банклар шу қонунчиликни кутишмоқда. Улар бизнинг хизматларимиздан фойдаланиб, ҳалол молиявий маҳсулотларни халқимизга етказиб беришлари мумкин", — деди у.
Шунингдек, у Ўзбекистонга таълим ва соғлиқни сақлаш йўналишларида стартаплар зарурлигини таъкидлади.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.