Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ мамлакатларида бензин нархи қандай фарқ қилади?

Евроосиё иқтисодий комиссияси 2023 йилда ЕОИИда ёқилғи нархи қандай ўзгаргани ва бензиннинг ўртача нархини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида 2023 йилда бензин нархи 7 фоизга, дизель ёқилғиси 9 фоизга, электр энергияси 0,3 фоизга ошди, дейилади ЕИК сайтида.

“Евроосиё иқтисодий иттифоқида автомобиль бензини истеъмол нархлари индекси 2023 йил декабрь ойида йиллик кўрсаткичда 10,6 фоизни, дизель ёқилғиси учун 10,1 фоизни, электр энергияси учун тўловлар бўйича 10,2 фоизни ташкил этди”, — дейилади хабарда.

Ўтган йилнинг декабрь ойида 2022 йилнинг шу даврига нисбатан бензин нархининг энг катта ўсиши Арманистон (24,3 фоизга) ва Қозоғистонда (13,7 фоизга) кузатилди. Дизель ёқилғиси эса Қозоғистон (15,2 фоизга) ва Россияда (10,0 фоизга) ошган.
Қирғизистон (23,1 фоизга) ва Қозоғистонда (19,9 фоизга) электр энергияси нархи ошди.
"Транснефть" 2023 йилда ЕОИИ мамлакатларига нефть маҳсулотларини етказиш ҳажмини оширди
ЕИК маълумотларига кўра, 2023 йил декабрь ойида бензиннинг ўртача нархи қуйидагича бўлган (литр учун):
Арманистонда – 1,39 доллар;
Беларусда - 0,73 доллар;
Қозоғистонда – 0,44 доллар;
Қирғизистонда – 0,71 доллар;
Россияда – 0,60 доллар.
Ўзбекистонда "Татнефть", "Saneg" ва "Лукойл" АЁҚШлари очилиши режалаштирилмоқда