ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ка-52М жанговар вертолётлари экипажлари Украина қўшинларининг позицияларига бошқарилмайдиган авиаракеталари билан ҳужум қилишди, Украина Қуролли кучларининг бошқарув маркази ва зирҳли техникасини йўқ қилинди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб, РИА Новости хабар берди.
“Ка-52М вертолётларида армия авиацияси экипажлари зарба бериш гуруҳининг бир қисми сифатида Луганск йўналишида душман таянч пуктлари ва ишчи кучига бошқарилмайдиган авиаракеталар ёрдамида зарбаларни амалга оширди. Қуруқликдаги қўшинларни қўллаб-қувватлаш бўйича жанговар миссияни бажариш чоғида учувчилар авиацион ўқчининг координаталарига риоя қилиб, ракеталарни урди ва Украина Қуролли кучларининг бошқарув маркази ва зирҳли техникасини йўқ қилди”, — дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, умуман олганда, армия авиацияси жанговар ҳудудга қўшинлар ва ҳарбий юкларни етказиб бериш учун жавобгардир. Бундан ташқари, Россия қўшинларининг самолётлари ва вертолётлари Махсус ҳарбий операция иштирокчилари ва қўллаб-қувватлаш бўлинмалари карвонларига ҳаводан ҳамроҳлик қилмоқда.