Ўзбекистоннинг Кувайтдаги янги элчиси тайинланди — у ҳақида нималар маълум?

Янги элчи араб, рус ва инглиз тилларини мукаммал билади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар берди "Дунё" АА.
Кувайтга тайинланишидан олдин у ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Аюбхон Юнусов 2016-2022 йилларда мамлакатнинг Кувайтдаги элчиси бўлиб ишлаган Баҳромжон Аълоев ўрнига тайинланди.
Аюбхон Юнусов
50 ёшли дипломат Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, "Ал-Азҳар" университети (Миср), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Халқаро ҳуқуқ, исломшунослик, араб филологияси сингари мутахассисликларга эга. Юридик фанлар номзоди.
2003 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида турли лавозимларда, жумладан, марказий аппаратда, Саудия Арабистонидаги элчихонада, Жидда шаҳри ва Дубай Эмиратидаги (БАА) Бош консулликларда ишлаган.
Араб, рус ва инглиз тилларини мукаммал билади.