Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг нархлар индекси қандай ўзгарди?

Евросиё иқтисодий иттифоқи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар нархлари индексларини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари учун саноат ишлаб чиқарувчилари нархлари 117,4 фоизга ошди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ЕОИИ мамлакатлари учун саноат ишлаб чиқарувчилари нархлари индекси 2023 йил декабрида 2022 йил декабрига нисбатан 117,4 фоизни ташкил этди. Иттифоқда 2022 йил декабрига нисбатан тоғ-кон саноати ва карьерларни қазиб олиш саноатида ишлаб чиқарувчилар нархлари сезиларли даражада 36,5 фоизга ошган.
Ўзбекистон 2-3 йил ичида ЕОИИга тўлақонли аъзо бўлиши мумкин — эксперт

“Шу билан бирга, ишлаб чиқариш саноатида нархлар 13,5 фоизга, электр энергияси таъминоти, газ таъминоти, буғ ва ҳавони тозалаш фаолият тури бўйича 7,6 фоизга, сув таъминоти, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва тарқатиш устидан назоратда эса 7 фоизга ошган”, — дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, тоғ-кон саноати ва карьерларни қазиб олиш саноатида ишлаб чиқарувчилар нархларининг энг катта ўсиши Россия (40,9 фоизга) ва Беларусга (37,1 фоизга) тўғри келмоқда.
Ишлаб чиқариш саноатида шу даврда ишлаб чиқарувчилар нархларининг максимал ўсиши Қирғизистонда (15,7 фоизга) ва Россияда (14,9 фоизга) кузатилган. Электр энергияси, газ таъминоти, буғ ва ҳавони кондиционерлаш бўйича Қозоғистонда 13,8 фоиз, сув таъминоти, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва тарқатиш устидан назорат бўйича Қирғизистонда 34,3 фоиз қайд этилган.
ЕОИИда ҳамкорликнинг ривожланиш суръатларини пасайтирмаслик муҳим — Мишустин
ЕОИИ онлайн-савдонинг янги қоидаларини ишлаб чиқмоқда
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Бу йил ЕОИИда ЯИМнинг ўсиши 2,5 фоиздан ортиқ бўлиши прогноз қилинди