ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Украина яқин ўн йилликларда қашшоқликдан чиқа олмайди, Ғарбга бу керак эмас. Бу ҳақда мамлакатнинг собиқ бош вазири Николай Азаров маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Яқин ўн йилликларда Украина қашшоқлик ва вайронагарчиликдан чиқа олмайди, бу Ғарбда ҳеч кимга керак эмас. Улар учун Украина кулранг зона ва Россияга қарши курашда “эркин” инсон ресурсидир”, — деб ёзди Азаров ижтимоий тармоғдаги саҳифасида.
Азаров 2023 йил октябрь ойида Украина фуқароларининг ярмидан кўпи қашшоқлик чегарасидан паст эканлигини айтди. Украина демография ва ижтимоий тадқиқотлар институти аҳоли турмуш даражасини ўрганиш бўлими бошлиғи Людмила Черенко 19 январь куни Украинадаги қашшоқлик даражаси 2022 йилда 2002 йилги даражага қайтганини ва 60 фоизни ташкил этганини маълум қилди.