Теннисчи Денис Истомин профессионал спортчилик фаолиятини якунлади

Тошкентда Денис Истомин билан хайрлашув учрашуви ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин профессионал спортчилик фаолиятини якунлади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Қайд этилишича, Тошкентда "Девис кубоги" доирасидаги Ўзбекистон - Польша учрашувидан сўнг хайрлашув учрашуви ўтказилди.
Маълумот учун, Истомин фаолияти давомида Лондон-2012, Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида олтин, шунингдек, Гуанжоу-2010 да 2 та кумуш ҳамда Инчеон-2014да 1 та бронза медалига ҳам сазовор бўлган.
2012 йил ATP тасниф жадвалида 33-ўрингача кўтарилган. Мазкур ташкилот байроғи остида ўтган турнирларда 2 бор (2015, 2017 йиллар) бош совринни қўлга киритган. Ушбу натижалари эвазига “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.
1 / 3
2 / 3
3 / 3