НАТО Украинага барча ўқ-дориларини бермайди — Эстония доимий вакили

Эстониянинг доимий вакили Луйк: НАТО Украинага ўқ-дориларни тўлиқ бермайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. НАТО давлатлари Украинага ўзларининг барча ўқ-дори захираларини беришмайди, чунки бундай захираларнинг мавжудлиги альянснинг мудофаа режаларида кўзда тутилган. Бу ҳақда душанба куни Эстониянинг ташкилотдаги доимий вакили Юри Луйк маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Ҳеч қандай ҳолатда ҳам ўз захираларимиз тўлиқ тарқатилмайди. НАТО мудофаа режаларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълум стандартларга эга. Ҳар қандай ҳолатда ҳам НАТО давлатлари бу захираларни ўз омборларида сақлаши керак, уларни бериб бўлмайди”, — деди Луйк.

Унинг сўзларига кўра, НАТО давлатлари ҳозирда ўз захираларини тўлдириш учун учинчи давлатлардан ўқ-дорилар харид қилмоқда.
“Йирик ўқ-дори ишлаб чиқарувчилар, масалан, Жанубий Корея, ҳатто Жанубий Африка ҳам, аммо бу давлатлар ўз ўқ-дориларини Украинага ўтказишга рухсат бермайди. Шунинг учун бу ўқ-дориларни Европа Иттифоқи давлатлари ўз захираларини тўлдириш учун ишлатиши мумкин ва Европада ишлаб чиқарилган ўқ-дорилар Украинага ўтказилади”, — дея тушунтирди Луйк.
Украина яқин ўн йилликларда қашшоқликдан чиқмайди — собиқ бош вазир