Ўзбекистонлик боксчилар халқаро мусобақада 6 та медалга эга чиқишди

Финал баҳсларида рингга кўтарилган боксчиларнинг барчаси ғалаба қозонди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчилар Испанияда ўтган халқаро мусобақада 6 та медалга эга чиқишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Испаниянинг Ла-Нусия муниципалитети мезбонлик қилган бокс бўйича “Boxam” халқаро мусобақаси ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.
"Кеча ўтган финал баҳсларида рингга кўтарилган йигитларнинг барчаси ғалаба қозонди", — дейилади хабарда.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль: -63.5 кг Мужибилло Турсунов, -71 кг Ҳавасбек Абдуллаев, -80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев, -92 кг, Шоҳжаҳон Абдуллаев.
Бронза медаль: -63.5 кг Руслан Абдуллаев, -92 кг, Лазизбек Мулложонов.