ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. АҚШ Киев режимини можарони давом эттириш учун провокация қилишда давом этмоқда, бироқ бу махсус ҳарбий операциянинг бориши ва натижаларига таъсир қила олмайди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Павел Зарубинга берган интервьюсида.
“Сюрпризларга келсак, ҳа, Қўшма Штатлар ушбу можаронинг бевосита иштирокчиси бўлиб, ушбу можарода бевосита иштирок этиш даражасини сақлаб, Киев режимини урушни давом эттиришга провокация қилишда давом этмоқда. Ва бу ҳеч қандай тарзда махсус ҳарбий операция жараёнига таъсир қила олмайди”, - деди у журналист Павел Зарубинга берган интервьюсида.
Песков махсус ҳарбий операциянинг барча мақсадлари амалга оширилишини таъкидлади.
“Америкаликлар украиналикларга оғирроқ қилмоқда. Америкаликлар кўпроқ украиналиклар ўлишига ҳаракат қилмоқда. Буни айнан америкаликлар қилмоқда. Ва улар буни тушунишлари керак”, - деди у.