ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Белгород, Волгоград ва Ростов вилоятлари ҳудуди устида еттита дронни тутиб олди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Кеча тунда Киев режими яна бир бор Россия ҳудудидаги объектлар бўйлаб самолёт типидаги дронлар ёрдамида теракт уюштиришга уринди.
“Навбатчиликдаги ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Белгород (тўртта дрон), Волгоград (иккита дрон) ва Ростов (битта дрон) вилоятлари ҳудудлари устида Украинанинг учувчисиз учиш аппаратларини тутиб олди ва йўқ қилди”, — дейилади хабарда.
Губернатор Андрей Бочаровга кўра, Волгоградда уриб туширилган дроннинг қулаши туфайли нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиққан, лекин у ўчирилган. Қурбонлар йўқ.
Украина қуролли кучлари мунтазам равишда Россия билан чегарадош ҳудудларни ўққа тутмоқда. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мунтазам равишда Украина дронларини уриб туширади.