Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари Олмаотада мажлис ўтказди

Таъкидланишича, Ўзбекистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан кузатувчи давлат сифатида ўзаро манфаатли ҳамкорликни муваффақиятли ривожлантирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Кеча, 2 февраль куни Олмаота шаҳрида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ҳукумат порталида хабар берилди.
Унда Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларусь бош вазири Роман Головченко, Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов, Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Касималиев иштирок этди. Куба бош вазири Мануэль Марреро Крус видеомурожаат билан қатнашди.
Главы правительств стран ЕАЭС в Алматы
Таъкидланишича, Ўзбекистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан кузатувчи давлат сифатида ўзаро манфаатли ҳамкорликни муваффақиятли ривожлантирмоқда.
Ҳозирги мураккаб шароитда савдо ва ҳамкорликда ижобий динамика сақлаб қолинмоқда. Иттифоқда кузатувчи мақомини олган пайтдан бошлаб Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ЕОИИ мамлакатлари билан қарийб икки баравар ортган (2020 йилда - 9,8 миллиард доллар, 2023 йилда - 15,9 миллиард доллар).
Йиғилишда умумий саъй-ҳаракатларни товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, савдо-иқтисодий муносабатларни либераллаштириш, Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги барча тариф ва нотариф чекловларини олиб ташлаш ҳамда тўлиқ эркин савдо режимига ўтиш, техник жиҳатдан тартибга солиш тизимларини бирлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга қаратиш зарурлиги билдирилди.
Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ташқи савдо айланмаси қандай ўзгарди?