Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Хитойда Киевга Путиннинг “ҳал қилувчи ғалабаси” ҳақида маълум қилинди

Экспертнинг қайд этишича, Киев Ғарбдан жанг майдонида йўқотганидан анча кам қурол олади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Россия Украинада албатта ғалаба қозонади, чунки Киев учун унинг ҳужумига қаршилик кўрсатиш тобора қийинлашади, деб ёзади хитойлик ҳарбий эксперт Цзинь Чжень "Sohu" порталида.
“Украина Қуролли кучлари Россиянинг мақсадли ва доимий ҳужумини тўхтатиш имкониятини тобора йўқотмоқда”, - дейилади мақолада.
Экспертнинг қайд этишича, Киев Ғарбдан жанг майдонида йўқотганидан анча кам қурол олади. Цзинь Чженнинг сўзларига кўра, Ғарб томонидан берилган бир танкка йўқ қилинган ўнтаси тўғри келади. Шу билан бирга, ҳатто Украина томонидан олинган намуналар ҳам эскирган ёки носоз қуроллардир.
“Бир нарса аниқ: Путин сўнгги ҳал қилувчи жангда ғалаба қозонади”, — дея хулоса қилди муаллиф.
Украина Қуролли кучларининг ёзги қарши ҳужумидаги катта муваффақиятсизликдан сўнг, Россия қўшинлари махсус ҳарбий операцияда сезиларли муваффақиятларга эришдилар. Ўтган йил декабрь ойи охирида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Владимир Путинга қуролли кучлар бўлинмалари ДХРда Марьинкани тўлиқ озод қилгани ҳақида хабар берди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Герасимов Маринкада қаҳрамонлик қилган ҳарбийларга давлат мукофотларини топширди