ТОШКEНТ, 2 фев – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари Тошкент вилоятида янги "Eltech Industrial" технопаркини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштирмоқда, деб хабар қилмоқда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси.
“Савдо миссияси кўмагида Россиянинг кластерлар, технопарклар ва ЭИЗлар ассоциацияси ҳамда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ваклларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди. Мақсад — "Eltech Industrial" технопаркини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш”, — дейилади ваколатхона хабарида.
Томонлар технопаркларнинг стратегик режалаштириш ҳужжатлари ва техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш, инвестиция киритиш ва инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш, технопарклар резидентлари учун имтиёз ва преференцияларни муҳокама қилди. “Учрашув натижасида ассоциациялар яқинроқ ҳамкорликни ривожлантиришга, шунингдек, амалий масалаларни муҳокама қилиш учун юзма-юз учрашув ўтказишга келишиб олдилар”, — дея қўшимча қилди савдо миссияси.
"Ўзэлтехсаноат" маълум қилишича, юқори қўшимча қийматга эга электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Тошкент вилоятидаги Охангарон яқинида “Eltech Industrial” технопарки ташкил этилмоқда. Технопаркни бошқариш учун халқаро консалтинг компаниясини жалб этиш режалаштирилмоқда.
2022 йил март ойида Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида юқори қўшимча қийматга эга бўлган нефть-кимё ва кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш ташкил этиладиган Чирчиқ кимё-саноат технологиялар парки қурилиши бошланди. Технопаркни яратиш Қозоннинг "Химград" технополиси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Айни пайтда парк резидентлари лойиҳалари қиймати 30 миллион доллардан ортиқ бўлган ўндан ортиқ компания ҳисобланади.
2023 йил апрель ойида Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида Россия компаниялари иштирокида кимё-саноат технологиялари парки очилди. Унинг ҳудудида 60 миллион долларлик инвестиция ҳажмига эга 30 дан ортиқ резидент компанияларни жойлаштириш режалаштирилган. Октябрь ойида Россиянинг "Алабуга" ва "Магистр" технопарклари модели асосида республикада яна иккита саноат паркини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.