Ўзбекистонликлар учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати узайтирилмоқда

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўз фуқароларининг бошқа давлат ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддатини 5 кундан 30 кунга оширмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистонликлар учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати узайтирилмоқда, дея хабар берди Sputnik Қозоғистон.
Қайд этилишича, депутатлар фуқароларнинг икки давлат фуқароларининг бир-бирининг ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддатини оширишни назарда тутувчи қонунни қўллаб-қувватлашди.

“Қонун икки давлат фуқароларининг бир-бирининг ҳудудида бўлиши учун қулай шарт-шароитлар яратади ва икки қардош давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар, ишбилармонлик ва маданий алмашинувларни янада ривожлантиришга таъсир қилади”, — деди депутат Наталья Дементьева.

Ўзбекистон томони келишувни 2023 йил апрелида ратификация қилган.