Ўзбекистонда айрим нафақа миқдорлари оширилди

Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистонда айрим нафақа миқдорлари оширилди. Бу бўйича президент фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.
Фармонга кўра, 1 февралдан айрим нафақалар миқдори 621 минг сўм этиб белгиланди.
Нафақалар:
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга нафақа;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда;
ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа (кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўм);
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.
Мазкур миқдорлар расмий энг кам истеъмол харажатларидан келиб чиқиб белгиланган.
Маълумот учун, 2024 йил 1 январь ҳолатига пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 930,4 минг нафарга етди.
Биринчи декабрдан иш ҳақи ва пенсиялар ошади — президент фармони