ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг "Washington Examiner" нашрига берган интервьюсида Украина АҚШ учун “яхши келишув” эканини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Украина АҚШ учун яхши келишув. АҚШ Украинага бераётган маблағларнинг аксарияти аслида биз Украинага юборадиган Америка ускуналарини сотиб олиш учун АҚШга сармоя қилинади", — деди Столтенберг.
Бош котиб, шунингдек, Вашингтоннинг НАТОдаги иттифоқчилари Америка мудофаа саноатини мустаҳкамлашга ёрдам бераётганига эътибор қаратди.
"НАТО АҚШ учун, Америка мудофаа саноати учун катта бозор яратади", — дея қўшимча қилди у.