ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида вазни енгил, қуроли кучли, нархи деярли икки баравар арзон ҳамда энг замонавий зирҳ ва ҳимоя воситалари билан жиҳозланган Россия танкларининг яққол устунлиги кўриниб қолди, дейди ҳарбий эксперт Александр Хроленко.
АҚШ, Британия, Германия ва Франциянинг дунёда энг зўр ҳисобланган “Абрамс”, “Челленджер”, “Леопард” ва “Леклерк” танклари жанг майдонида ҳеч нарса қила олмади. Россия қўшинлари уларни ўнлаб ёндиришди.
АҚШ танки шу қадар оғирки у Украина далаларида бир зумда ботиб қолади, шу сабабли у ҳатто жанг майдонигача етиб келмади.
Иккинчи муаммо – бу танклар сони, АҚШ бир ойда 12та, “Абрамс”, Германия — 3та “Леопард” ишлаб чиқариши мумкин. Россия эса фақат 2023 йилда 1500 та янги танк ишлаб чиқарди. Совет давридан қолган юзлаб Т-72 лар ҳам муваффақиятли янгиланмоқда.