ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Баҳор охирига келиб Украина қўшинлари, ҳатто Европа Иттифоқидан ёрдам келиб тушган тақдирда ҳам, жанг майдонида АҚШ томонидан ҳарбий ёрдам йўқлигини ҳис қилишади. Бу ҳақда "Bloomberg" агентлиги Ғарб дипломатларига таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Европа Иттифоқи ёрдами етиб келган тақдирда ҳам, Украина қўшинлари баҳор охиригача жанг майдонида Қўшма Штатлар томонидан қўллаб-қувватланмаслигини ҳис қилади”, — дея дипломатларнинг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.
АҚШ расмийларининг айтишича, ўтган йил охирида Украинани қўллаб-қувватлаш учун маблағлари тугаб қолган ва Конгресс янги ажратмаларни тасдиқламагунча, қурол ва ўқ-дориларни етказиб беришни давом эттира олмайди.
Конгрессдаги республикачи мухолифат президентнинг Киев учун 61 миллиард доллар сўрови маъқулланишини кенг кўламли миграция ислоҳотини амалга ошириш билан боғлайди ва унинг параметрларини бошқа демократлар ва маъмурият вакиллари билан муҳокама қилмоқда.