ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ҳозирги вақтда Россия Федерациясининг чет элда яшовчи фуқароларини мажбурий консуллик рўйхатидан ўтказишни жорий этиш масаласи идоралараро форматда кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Бу иш Россия Федерациясининг 2019-2025 йилларга мўлжалланган давлат миграция сиёсати концепциясини 2024-2025 йилларда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Захарованинг сўзларига кўра, "ушбу иш натижаларига кўра, хусусан, "Россия Федерациясидан ташқарида доимий яшовчи фуқаро" тушунчасининг барқарор таърифини шакллантириш, шунингдек, ушбу тоифадаги фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми ҳам белгилаб қўйиш” режалаштирилган.
Унинг қўшимча қилишича, Россия Ташқи ишлар вазирлиги 2025 йилнинг 20 июнига қадар тегишли ҳисобот ва норматив ҳужжатлар лойиҳасини ҳукуматга тақдим этади.