Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўтган йилда ЕОИИда ташқи қарз ва халқаро хизматлар савдоси қандай ўзгарди — тафсилотлар

Евроосиё иқтисодий комиссияси ЕОИИ мамлакатларида ташқи қарз динамикаси ва хизматлар халқаро савдоси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) ташқи қарзи 2023 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 119,7 миллиард долларга (18 фоизга) камайган, дея хабар берди ЕИК.
“2022 йилнинг шу санасига нисбатан ялпи ташқи қарз Беларусда 11,7 фоизга ва Россияда 26,8 фоизга камайди”, — дейилади ҳисоботда.
Шу билан бирга, ҳар икки давлатда ҳам барча соҳаларда ташқи қарзнинг қисқариши кузатилди. Арманистонда қарз 9,5 фоизга, Қозоғистонда 0,8 фоизга ва Қирғизистонда 8,2 фоизга ошган.
Ўз навбатида, ЕОИИда халқаро хизматлар савдоси 6 фоизга ошди.
“2023 йилнинг тўққиз ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлган аксарият давлатларда ва умуман ЕОИИда халқаро хизматлар савдосининг ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кузатилди”, — дейилади хабарда.
Арманистонда хизматлар савдосининг ижобий салдоси 57,2 фоизга ошди, Беларусда эса 33,6 фоизга камайди, дея қайд этди ЕИК Статистика департаменти.
Аксарият аъзо давлатларда хизматлар экспорти ва импорти таркибида энг катта улуш транспорт хизматлари (Қозоғистонда 50 фоизгача) ва саёҳат (Арманистонда 57 фоизгача) ҳиссасига тўғри келди, дейилади ҳисоботда.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон 2-3 йил ичида ЕОИИга тўлақонли аъзо бўлиши мумкин — эксперт