ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
"Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ва давлат қурилишида Биринчи Президентимизнинг улкан хизматлари борлигини ҳурмат билан ёдга оламиз",- дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Ислом Каримов таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш анъанага айланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Хотира тадбирида Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи президентнинг Ўзбекистон манфаати йўлида қилган ишлари, инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Қайд этилишича, биринчи президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.