"Янги босқич": Германияда АҚШнинг Россияга нисбатан кутилмаган режаси тахмин қилинди

Немис тадбиркори Дотком: АҚШ Украинадаги можарони кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. АҚШ Украина Қуролли кучларининг фронтда қулаши туфайли Украинадаги можарони барча мавжуд воситалар билан кучайтиришга ҳаракат қилади. Бу ҳақда немис-фин тадбиркори Ким Дотком Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Биз ҳозир АҚШ прокси урушининг янги босқичига кирмоқдамиз. Украина жанг майдонида мағлуб бўлди ва Ғарб бу мағлубиятни қабул қила олмайди", — деди у.
Дотком Ғарб Москвани ўзи учун қабул қилиб бўлмайдиган тинчлик шартларини қабул қилишга мажбурлаш учун Россияга қарши провокациялар уюштиришни режалаштираётганини тахмин қилди.
"Бу нохуш оқибатларга олиб келади. Жиддий эскалацияни кутинг", — дея хулоса қилди тадбиркор.
Украина аллақачон таслим бўлган, аммо буни ҳали тан олмади