ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Россия Марказий сайлов комиссияси (МСК) Владимир Путинни президентликка номзод сифатида рўйхатга олди.
"Россия Федерацияси президенти лавозимига 1952 йилда туғилган Владимир Владимирович Путин номзодини 2024 йил 29 январь соат 11:23да рўйхатдан ўтказинг", – дейилади МСК мажлисида қабул қилинган қарорда.
Бундан ташқари, Марказий сайлов комиссияси йиғилишда Путиннинг ишончли вакили этиб яна 198 кишини тасдиқлади.
Россия Марказий сайлов комиссияси (МСК) Владимир Путинни президентликка номзод сифатида рўйхатга олди.
© Sputnik / Илья Питалев
/ Аввалроқ Марказий сайлов комиссия 346 кишини Владимир Путиннинг ишончли вакили сифатида рўйхатга олган эди. Ҳозирда Путиннинг 544 нафар ишончли вакили рўйхатдан ўтди.
"Илгари номзод ўзини қўллаб-қувватлаш учун Россия Марказий сайлов комиссиясига 315 минг имзо топширган эди", – дейилади МСК хабарида.
Маълумот учун, Россияда президентлик сайлови 2024 йил 17 март куни бўлиб ўтади. Овоз бериш уч кун - 15, 16 ва 17 март кунлари давом этади.
Айни пайтда давлат раҳбари лавозимига 11 киши даъвогарлик қилмоқда. Марказий сайлов комиссияси аввалроқ президентликка учта номзод – Леонид Слуцкий, Николай Харитонов ва Владислав Даванковни рўйхатга олган эди. Улар парламентдаги партияларнинг вакиллари бўлгани учун сайловда номзод сифатида рўйхатдан ўтишга уларни қўллаб-қувватлаш учун имзо тўплашга ҳожат қолмади.
Парламентга кирмаган сиёсий партиялардан номзодлар – Сергей Малинкович, Борис Надеждин, Андрей Богданов, Сергей Бабурин, Ирина Свиридова 31 январга қадар камида 100 минг имзо тўплаши керак. Улардан Россия коммунистлари етакчиси Малинкович 29 январь куни Марказий сайлов комиссиясига имзо варақаларини топширди.
МСК 10 февралдан кечиктирмай барча номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
Аввалроқ Россия Марказий сайлов комиссияси президент сайловида овоз бериш учун бюллетеннинг шаклини тасдиқлади. Рўйхатга олинган номзодларнинг фамилиялари сайлов бюллетенида алифбо тартибида кўрсатилган. Матн бюллетеннинг фақат бир томонида жойлашган.
Президент сайловини кузатишда 100 дан ортиқ давлатдан беш юздан минггача халқаро кузатувчилар иштирок этади. Шунингдек, президент сайловига оммавий ахборот воситаларини аккредитация қилиш тартиби ҳам тасдиқланган.