ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Шимолий Корея Япония денгизи томон бир нечта қанотли ракеталарни учирди. Бу ҳақда Ренхап агентлиги Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Маълум қилинишича, ракеталар тахминан соат 8:00да (Москва вақти билан 2:00) Шимолий Кореянинг Синпхо шаҳри яқинидаги денгиздан мамлакат шарқий соҳилидаги Хамгён-Намдо провинсиясида учирилган.
“Тафсилотлар Жанубий Корея ва АҚШ разведка идоралари томонидан таҳлил қилинмоқда”, — дейилади ҳарбий баёнотда.
Ҳарбийлар кузатув ва тайёргарликни кучайтирганини ва Шимолий Кореянинг келгуси фаолиятини кузатиш учун АҚШ томони билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини айтди.