АҚШ "жарликка қараб кетмоқда" — Америка банкининг раҳбари

Бунга давлат қарзининг ўсиши сабаб бўлмоқда, дейди Американинг JPMorgan Chase банки бош директори Жеймс Даймон.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. JPMorgan Chase бош директори Жеймс Даймоннинг айтишича, АҚШ давлат қарзи ортиб бораётгани сабабли "жарликка қараб кетмоқда", дея хабар берди РИА Новости.
АҚШнинг давлат қарзи 34 триллион долларни ташкил этди. АҚШ молия вазири Жанет Йеллен бу миш-мишни “қўрқинчли” деб атади.
"Бу жарлик, биз жарликни кўрмоқдамиз. Ҳали тахминан 10 йил бор, биз соатига 60 мил тезликда (у томон - таҳр.) ҳаракат қилмоқдамиз", — дея Даймон сўзларини келтиради Fox News.
АҚШ федераль ҳукуматининг қарзи 2022 йил январь ойи охирида салкам 30 триллион долларни ташкил этди ва бу рақам ҳар саккиз ойда яна триллионга ошиб борди.
Қарз 15 сентябрь куни эса 33 триллион долларни ташкил этиб, янги рекордга етди, унга хизмат кўрсатиш Қўшма Штатларга бюджет даромадларининг деярли учдан бирига тўғри келиши мумкин, дея олдиндан ҳисоблаб чиқди РИА Новости экспертлари. Масалан, Россиянинг ташқи қарзи октябрь ойи ўрталарида 329,5 долларни ташкил этди, бу АҚШ қарзидан 100 баравар кам.