Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина ва Ғарб фронтдаги вазият туфайли даҳшатли аҳволга тушиб қолди — Польша генерали

Генерал украиналикларга техника ва ўқ-дорилар узлуксиз етказиб берилмаётганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Украина ва Ғарб фронтдаги вазият туфайли даҳшатли аҳволга тушиб қолди, деди Польша генерали Леон Коморницкий Onet нашрига берган интервьюсида.
“Вазият ўта оғир, Украина армияси ва шу тариқа Ғарб ҳам оғир аҳволда. Бунга шундай баҳо бериш керак. Ғарб ўзини қулай ҳис қилмоқда, деб ўйлай олмаймиз. У у ерда содир бўлаётган воқеалар учун ҳам жавобгар”, - дейди Коморницкий.
Генерал украиналикларга техника ва ўқ-дорилар узлуксиз етказиб берилмаётганини таъкидлади.
“Бугун умид йўқ, у бўлмаслиги ҳам керак, аслида вазият ёмон, одамлар кам”, - деди у.
Коморницкийнинг қўшимча қилишича, Россия армиясининг ҳаракатлари ва фронтдаги вазият Украина армияси ичидаги кайфиятга тобора кўпроқ таъсир қилмоқда.
Аввалроқ Financial Times Украина ёздаги муваффақиятсиз қарши ҳужумдан сўнг тактикани ўзгартириб, “фаол мудофаа”га ўтаётгани ҳақида ёзган эди.