Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Евроосиё иқтисодий комиссиясининг 2020-2023 йиллардаги фаолияти якунларига бағишланган “Москва-Минск-Бишкек-Ереван-Остона-Тошкент” видеокўприги бўлиб ўтди.
Маърузачилар Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) сўнгги тўрт йилдаги ривожланишини тавсифловчи асосий рақамлар, шу даврда ишлаб чиқилган ва имзоланган асосий ҳужжатлар, шунингдек, ЕОИИнинг бошқа бирлашмалар билан ўзаро ҳамкорлиги ҳақида сўз юритишди.