ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. АҚШ Украинадаги муваффақиятсиз сиёсат туфайли шарманда бўлди. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас Макгрегор Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Украинадаги муваффақиятсизликларимиз бизни бутун дунё назарида мутлақо кулгили қилади", — деди Макгрегор.
Аввалроқ америкалик сенатор Линдси Грэм Америка Украинада бирорта ҳам америкалик ҳалок бўлмагани учун Киевдан миннатдор бўлиши кераклигини айтган эди. Макгрегор унинг баёнотига жавоб қайтарди ва 400 нафар америкалик ёлланма аскар Украина Қуролли кучлари сафида жангларда аллақачон ҳалок бўлганини эслатди.
Пентагоннинг собиқ маслаҳатчисига кўра, ҳукумат бу маълумотни яширишда давом этади.