Ўзбекистон ва ЕОИИ

Фуқаролар фаровонлиги учун ЕИК фаолияти: ҳисобот даври натижалари

Sputnik видеокўприги Евроосиё иқтисодий комиссиясининг 2020-2024 йиллардаги фаолиятининг асосий натижаларига бағишланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Эртага, 25 январь куни, Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Евроосиё иқтисодий комиссиясининг ҳисобот даври якунларига бағишланган “Москва-Минск-Бишкек-Ереван-Остона-Тошкент” видеокўприги бўлиб ўтади.
Шу йилнинг 1 февралидан бошлаб ЕИКда кенгашнинг янги таркиби иш бошлайди. Ҳозирги раис Михаил Мясникович ўз лавозимини тарк этади, унинг ўрнига Қозоғистон вакили Бакитжан Сагинтаев тайинланади.
Евросиё иқтисодий комиссиясининг ўтган даврдаги фаолиятининг асосий натижалари ҳақида ЕИК расмий вакили Ия Малкина ва ЕИК Техник жиҳатдан тартибга солиш вазири Виктор Назаренко сўз юритади.
Жонли эфирни Sputnik Ўзбекистон сайтида соат 15.00 да томоша қилишингиз мумкин.