ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Россия АҚШнинг ўз ҳарбий контингентини Суриядан олиб чиқиш нияти ва интилишларини кўрмаяпти. Бу ҳақда президентнинг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Ҳозирча биз Америка томонининг ўз ҳарбий контингентини олиб чиқишга интилиши ёки ниятини кўрмаяпмиз, гарчи у ерда вазият анча мураккаблашган. Америкаликлар ҳам анча катта йўқотишларга дучор бўлмоқдалар, аммо у ерда қолишда давом этмоқдалар...” — деди Лаврентьев брифингда.
Қозоғистон пойтахтида 24-25 январь кунлари Сурия бўйича Остона музокараларининг йигирма биринчи раунди бўлиб ўтмоқда.
Аввалроқ Эроннинг "Tasnim" агентлиги АҚШ Сурия шимоли-шарқидаги Қамишли шаҳри аэропорти яқинидаги "Хемо" ҳарбий базасига Ироқ қаршилик кучлари томонидан такрорий ҳужумлардан сўнг эвакуация қилинаётгани ҳақида хабар берган эди.