Киев Россиянинг заиф нуқтасини топди

Сўнгги келаётган хабарларга қараганда, Киевдаги вазият оғир ҳолатдан том маънода умидсизликка айланиб бормоқда.
Sputnik
Бир томондан, у ерда пул борасида аҳвол ёмон: ажратилган маблағлар тугаб бормоқда, АҚШ ва Европа Иттифоқи эса ички можаролар туфайли ҳалигача ваъда қилинган молиявий ва ҳарбий ёрдамни бера олмаяпти.
“The Wall Street Journal” маълумотларига кўра, бу йил Украина бюджети тақчиллиги 40 миллиард доллардан ошади, шундан қарийб 30 миллиард доллари Ғарб ҳисобидан қопланиши керак ва улар асосий давлат харажатларини – иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақаларни таъминлаш учун зарур.
Америкаликлар ва европаликлар жанжаллашмоқда ва масала ечимини топиш энг яхши ҳолатда феврал ойига сурилмоқда. Айни пайтда Киевга пул зарурлиги туфайли бири иккинчисидан ёмонроқ бўлган муқобил вариантлардан бирини танлашга мажбур бўлмоқда: ё инфляцияни автоматик тезлаштирадиган босмахонани ишга тушириш ёки аҳоли олдидаги ижтимоий мажбуриятларни музлатиш. Украина жамияти аллақачон парчалана бошлаганини ва ҳукуматнинг рейтинги тушиб бораётганини ҳисобга олсак, номақбул чоралар кескин беқарорлик таҳдидини келтириб чиқаради, бу бутунлай олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келади.
Бошқа томондан, фронтдаги вазият қоронғу. Умуман олганда, позицион қарама-қаршилик давом этмоқда, аммо шу билан бирга, Россия армияси оҳирги пайтларда нариги томондан ҳам тан олинган бир қатор муҳим тактик муваффақиятларга эришди. Қарама-қаршиликлар билан биргаликда, душман “туянинг белини синдириб”, фронтнинг қулашига олиб келадиган "сомон бўлаги" омилидан жиддий қўрққан деган таассурот пайдо бўлади. Бундан ташқари, душман деганда Россия нафақат Киев расмийларини, балки бутун Ғарбдаги Россияга қарши кучлар коалициясини ҳам тушуниши керак, улар бор будини Москвага қарши урушга тиккан.
Шубҳасиз, у ердаги қарор қабул қилувчилар буткул синиш кўринишидаги урушгача етиб борган бу можарода Россия стратегик устунликка эга эканлигини ниҳоят англаб етди.
Ғарбда ресурслар тақчиллиги, Украинада эса вақт тугамоқда. У ердаги тегишли кучлар шу ерда ва ҳозироқ зурур чоралар кўришлари керак: а) агар синдира олишмаса, ҳеч бўлмаганда фронтдаги вазиятни музлатиб қўйиш; б) улар Россия раҳбариятини мамлакат учун нотўғри ва ноқулай шартларга кўнишига мажбур қилиш; в) Ғарбнинг ўзида Украинанинг қўллаб-қувватланишидан норозиларнинг овозини ўчириш; г) Бахслашаётган Ғарб элитасини Киевни тўхтовсиз молиялаштиришни давом эттиришлари учун ўзаро келишувга келишга мажбур қилиш.
Украинадаги — деярли Ғарбдаги бу вазиятда барқарор ривожланиш ва кучли миллий консенсус ҳолатида бўлган Россияни беқарорлаштиришга уриниш учун тинч аҳоли ва муҳим инфратузилмаларга қарши очиқ террорчилик усулларига ўтиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Янги йил куни Белгород, ўтган якшанба куни - Донецк, Уст-Лугадаги "Новатэк" терминалига дронлар ҳужуми — худди шу ҳаракатлар рўйхатига киради. Кимдирлар Россия давлатини жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлашга путур етказиши ёки Кремль ва Мудофаа вазирлигини фронтдаги қўшинлар учун нохуш қарорлар қабул қилишга ундаши мумкинлигига қаттиқ умид қилмоқда. Кейин, қарабсизки, Украинадан ҳафсаласи пир бўлган Ғарб бошқарувчилари яна унга ишонади ва фаол сармоя кирита бошлайди.
Айтганча, Владимир Зеленскийнинг “Россия Федерациясидаги тарихан украинлар яшаган ҳудудлар тўғрисида”ги сўнгги фармони айнан шу мақсадга хизмат қилади. Биринчидан, Москвани Киевнинг мутлақо ақлдан озганлиги ва музокара олиб боришга қодир эмаслигига қўшимча равишда ишонтириш ва энг муваффақиятли ҳолатда уни "Украина муаммосини" тубдан ҳал қилиш учун ўйлаб топилган чораларга ундаш. Иккинчидан, ҳозирда кучайиб бораётган ва овозлари баландроқ бўлаётган Ғарбдаги адекват кучлар учун қочиш йўлларини кесиб ташлаш.
Россия бу янги чақирувга қандай жавоб беришини вақт кўрсатади. Бир нарсани ишонч билан айтиш мумкин: на Киев, на Ғарб Россия ҳарбий-сиёсий раҳбариятини ҳеч қандай шошқалоқ қадамлар қўйишга ундай олмайди.
Бироқ Москванинг мумкин бўлган жавоби ҳақида баъзи тахминларни қилиш мумкин. Мисол учун, Франция Россияга қарши курашда Европа етакчиси бўлишга қарор қилганида, 60 нафар француз ёлланма аскарлари Харьковда ҳалок бўлдилар ва яна бир неча ўнлаб одамлар касалхонада. Париж, шубҳасиз, ёмон ўйинга яхши, аммо бундай "пиар" билан у рус айиғи устидан ғалаба қозонишнинг сўнгги умидлари бўлган "шарқий фронт" учун янги кадрларни ёллашда муаммоларга дуч келмаслигига шубҳа бор.