Германия мудофаа вазири Россия билан уруш ҳақида баёнот берди

Германия мудофаа вазири Писторус Германияни Россия билан урушга тайёрланишга чақирди.
Sputnik
ТОШКEНТ, 23 янв – Sputnik. Берлин Россия билан ҳарбий можаро хавфини англаб етиши керак, шунинг учун Германия қуролланиши зарур. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Борис Писториус “ZDF” телеканалида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Бу эҳтимолий ҳолат билан ҳисоблашишимиз зарур. Бирор нарсага тайёргарлик кўрмоқчи бўлсак, биз ўзимизни қачон ва келиш-келмаслиги номаълум хавфга тайёрлашимиз керак. Бу воқеа учун ўзимизни қуроллантиришимиз даркор — биз НАТОдаги иттифоқчиларимиз билан бирга айнан шундай қиляпмиз. Бу эса зарур”, — деди вазир.
Писториуснинг қўшимча қилишича, бунинг учун Болтиқбўйида немис бригадаси бўлиши керак, унинг сўзларига кўра, бу армия 2027 йилгача “тўлиқ жанговар тайёр” бўлади.
"Ҳарбий экспертлар Россия бу ҳаракатни бошлай олиши учун (ҳарбий ҳаракатларни - Таҳр.) бир неча йил керак бўлишини ҳисоблашмоқда. Бу фақат тахминлар — аниқ ҳеч ким билмайди. Бу муддатдан – кейинги уч-беш йилгача бўлган вақтдан — биз ўзимизни қуроллантириш учун фаол фойдаланишимиз керак”, — деди вазирлик раҳбари.
Германия Россия билан урушга тайёрланмоқда — ОАВ