Илон Маск Байденга қаттиқ зарба берди

Маск АҚШ президенти сайловида Байденга овоз бермаслигини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Жо Байденга овоз бермаслигини айтди, бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Машҳур миллиардер Американинг CNBC телеканалига берган интервьюсида 2020 йилги сайловларда Байденга овоз берганини маълум қилган.

“Бу сафар Байденга овоз беришимни тасаввур қила олмайман”, — деб ёзади Маск.

АҚШда президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрга белгиланган. Сўровлар Дональд Трампни Республикачилар партиясидаги праймеризда яққол фаворит сифатида кўрсатмоқда. Унга амалдаги президент Жо Байден қарши чиқиши кутилмоқда. Сўровларга кўра, Трамп 2024 йилда ғалаба қозониши мумкин.