Болалигида Ленинграддан эвакуация қилинганларга фахрий кўкрак нишони топширилди

Бундан 80 йил олдин Ленинград қамалдан тўлиқ озод қилинган эди.
Sputnik
Хотира куни муносабати билан “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида тадбир бўлиб ўтди. Унда болалигида Ленинграддан эвакуация қилинган ўзбекистонликларга “Фахрий нишон” ва совғалар топширилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистонда яшовчи қамалдаги ленинградликлар ва Иккинчи жаҳон уруши йилларида ленинградлик болаларга бошпана берган ўзбекистонликларга ёдгорлик ўрнатишга қарор қилинди. Ёдгорлик Ғалаба боғига ўрнатилади.