ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Афғонистоннинг Бадахшон провинцияси тоғларида йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда РИА Новости Пажвак агентлигига таяниб хабар берди.
“Ҳиндистон йўловчи самолёти Бадахшоннинг тоғли ҳудудларида ҳалокатга учради”, — деб хабар берди якшанба куни маҳаллий расмийлар.
Федерал ҳаво транспорти агентлиги хабарига кўра, Афғонистонда ғойиб бўлган Falcon 10 самолёти Россия фуқаролик самолётлари давлат реестрида рўйхатга олинган. Аниқлик киритилишича, бир кун аввал у Афғонистон ҳаво ҳудудида (Тожикистон чегараси яқинида) бўлганида алоқани тўхтатиб, радар экранларидан ғойиб бўлган.
У Гая (Ҳиндистон) - Тошкент - Жуковский йўналиши бўйича чартер тез ёрдам рейсини амалга ошираётган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида олти киши - тўрт нафар экипаж аъзоси ва икки йўловчи бўлган.
Ҳалокатга учраган йўловчи самолётини ўрганиш учун гуруҳ жўнатилган.