ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. АҚШнинг Украина ёрдамида Россияни йўқ қилишга уриниши Вашингтон учун фалокат бўлди ва бу курашда Москва ғолиб бўлди. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор Х ижтимоий тармоғида ёзди, деб хабар берди РИА Новости.
"Вашингтоннинг украиналикларнинг ҳаёти эвазига Россияни йўқ қилишга бўлган аҳмоқона уриниши Москва учун стратегик ғалабага олиб келди", — деди у.
Макгрегор, шунингдек, бу муваффақиятсиз режа бутун дунёга Қўшма Штатларнинг заифлигини кўрсатганини таъкидлади.